Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Диёр Имомхўжаев ПФЛни вақтинча бошқариб туради

Диёр Имомхўжаев ПФЛни вақтинча бошқариб туради

ПФЛнинг собиқ директори Даврон Шоқурбонов 21 май куни ўз аризасига кўра ишдан бўшатилганди. Ташкилотнинг янги раҳбари бўлиш учун ПФЛ директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Диёр Имомхўжаев тавсия қилинган ва унинг номзоди қўллаб-қувватланган. У тез орада расман ташкилотнинг вақтинча раҳбари сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.

ПФЛ расмий сайтида Шоқурбоновнинг вазифасидан озод этилгани ва унинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.  Шоқурбонов ташкилотда бирга ишлаган ходимлар билан илиқ хайрлашган ҳамда барчага омад тилаган.

Эслатиб ўтамиз, Даврон Шоқурбонов 2019 йил 17 июнда ПФЛ директори этиб тайинланганди. Собиқ қанот ҳаками бўлган Шоқурбонов ПФЛ директорлигига келишдан аввал «Бунёдкор» клубида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Унинг кейинги фаолиятига аниқлик киритилмаган.

Маълумот учун, Диёр Имомхўжаев 2017 йилдан буён ПФЛда фаолият юритиб келади. У даставвал ташкилот директори маслаҳатчиси, кейинчалик директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

Киритилди: 10:15 23.05.2020. Ўқилди: 3058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!