Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Диққат! Тошкентда 13 ёшли қиз қидирилмоқда

Диққат! Тошкентда 13 ёшли қиз қидирилмоқда

Тошкентда 2007 йилда туғилган қиз қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

"2007 йилда туғилган Баҳриддинова Одина Қаюм қизи жорий йилнинг 8 август куни тахминан соат 10.45 да Чилонзор тумани, 6-квартал, 52-уй манзилида жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаган. 

Белгилари: бўйи 150 см., сочлари тўқ жигар ранг, юзи юмалоқ, кўзлари қора. Кийимлари: қора калта кўйлак, оёқларига “босоножка” кийган.

Қидирувга ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотлар ҳақида қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: 71-232-30-40, 71-232-40-50, 71-278-58-40 ёки 102, шунингдек қизнинг қариндошларининг рақамлари: 99-646-85-03, 91-548-67-47, 99-842-60-11", дейилади хабарда.

Киритилди: 17:42 14.08.2020. Ўқилди: 8979 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!