Америка Қўшма Штатларидан келган дипломат Антананариводаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди. Тергов натижалари ошкор қилинмади, аммо мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари гумондорни қўлга олдилар. Бу ҳақда Давлат департаментининг матбуот хизмати раҳбари Хезер Науэрт ўз баёнотида билдирди.
“Биз шуни афсус билан таъкидлаймизки, Давлат департаменти мутасаддиси ҳақиқатан 21 сентябрь жума куни уйида ўлик ҳолда топилган", дейди у.