Болливуднинг таниқли актрисаси Дипика Падуконеда коронавирус инфекцияси аниқланди. Актриса айни вақтда оиласи билан Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида экани айтилмоқда.
Дипиканинг отаси, таниқли спортчи Пракаш Падуконе 4 май куни юқори тана ҳарорати билан касалхонага ётқизилган. Шундан кейин Дипика билан бирга унинг онаси ва синглисида ҳам вирус мавжуд экани аниқланган.
Маълумот учун, айни вақтда Ҳиндистонда коронавирус пандемиясининг тўртинчи тўлқини бошланган. Ўтган сутка давомида мамлакатда 382 мингдан ортиқ бемор аниқланган бўлса, 3780 нафар одам вирус туфайли ҳаёт билан видолашган.