Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Диний материалларни текшириш учун махсус Telegram бот ишга туширилди

Диний материалларни текшириш учун махсус Telegram бот ишга туширилди

Диний мазмундаги материалларни текшириш учун махсус “Din.uz bot” Telegram чат-боти ишга туширилди. Лойиҳа Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида йўлга қўйилган.

Бот орқали фуқаролар диний адабиётлар, ижтимоий тармоқлардаги профиллар, айрим шахс ва ташкилотлар фаолиятининг қонунчиликка мувофиқ ёки тақиқланганини текшириши мумкин.

Шунингдек, тизимда тақиқланган профиллар ва ташкилотлар рўйхати, Умра лицензиясига эга турфирмалар, расмий диний сайт ва каналлар, ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам жойлаштирилган.

Киритилди: Бугун 18:10. Ўқилди: 260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!