Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Дилсўздан янги альбом тақдимоти

A A A
Дилсўздан янги альбом тақдимоти

Discovery» дўконида бўлиб ўтган тақдимотга оммавий ахборот воситалари ходимлари, хонанданинг ижодий ҳамкорлари, фан клуби ва ашаддий мухлислари ташриф буюришди.

Альбом тақдимоти аввалида Дилсўз барча ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Сўнг мухлислар ўртасида кичик танловлар ўтказилди. Хонанданинг ижодига оид бўлган саволларга тўғри жавоб берган танлов иштирокчилари севимли хонандасининг қўлидан эсдалик совғаларини қабул қилиб олишди. Тадбир давомида Дилсўз жонли ижрода «Соғиндим» таронасини куйлаб берди.

Янги альбомдан 18 та қўшиқ ва бонус сифатида бир нечта хит композициялар ўрин олган.  Жумладан, Озодбек Назарбеков, Синан Озен, Шерзодбек ва Фарруҳ Раимовлар билан ҳамкорликда куйланган дуэтлар ҳам янги альбомга киритилган. Шу билан бирга, Дилсўз клиплар тўпламини ҳам тақдим қилди.  Унда хонанданинг 25 та видеоклипи ўрин олган.

Manba: myday. uz

 

Киритилди: 18:10 23.09.2018. Ўқилди: 1340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар