Конор Макгрегор айни дамда дунёнинг энг машҳур спортчиларидан бири. Бойлиги ҳам ўзига етарли. Аммо у бунга қандай эришган?
Ирландиялик спортчи илгари алкоголга муккасидан кетган. Тунги клубларда изғиб, ночор ҳаёт кечирадиган кўча безориси бўлган. Буни қарангки, айнан шу ҳаёт унга Ди Девлинни рўпара қилган. Улар тунги клублардан бирида танишишган.
Макгрегорга кўнгил қўйган Девлин эса спортчини қайта тарбиялади. Конордаги иштиёқ, куч ва бошқа жиҳатларни тўғри йўналтира олган қиз унинг бугунги даражага чиқишига асосий сабабчилардан бири бўлди. Макгрегорнинг ўзи ҳам эндигина уйланган пайтидаги қийинчиликларни жуда кўп эсга олади. Унинг фикрича, агар Ди Девлин бўлмаганида кўча ҳаёти уни ютиб юборган бўларди. Айни дамда соҳибжамол Девлин умр йўлдошини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда.