Танишлар орасида кам овқат истеъмол қилса-да, ортиқча вазндан қутула олмаётган инсонлар ҳақида эшитиш мумкин. Сабаби эндокрин тизими мувозанати бузилган бўлса, гормонлар билан боғлиқ муаммо туфайли вазият шундай тус олиши мумкин. Эндокринолог ва ёшартириш дастури муаллифи Елена Сюракшина айнан ушбу масала бўйича маълумот беради.
Ортиқча вазндаги беморлар тез-тез эндокринолог ҳузурига келиб, гормонлар билан боғлиқ муаммоларда даво топишга умид боғлайди. Сабаби гормонлар мувозанати учун буюрилган таблеткалар туфайли барчаси ўз изига тушади.
«Мен ортиқча нарса истеъмол қилмайман. Гормонлар бўйича текширувдан ўтишим керак». Бу эндокринолог ҳузурида кўриладиган энг кенг тарқалган масала. Аксарият ҳолларда эса беморланинг кўнглига қараш керак. Ҳақиқатан ҳам вазн ортишига ҳисса қўшадиган эндокрин касалликлар мавжуд. Аммо ортиқча вазн эндокрин тизимидаги бузилишлар туфайли эмас, балки турмуш тарзи, ортиқча калория миқдори, нотўғри овқатланиш, жисмоний ҳаракатнинг камлиги сабабли пайдо бўлади. Аслида эса бу яхши, даволанишга ҳожат йўқ дегани. Бунинг учун фақатгина овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни тўғри йўлга қўйиш керак.
Қандай эндокрин касалликлар вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин?
Агар тўғри овқатланишга риоя қилинса, жисмоний фаоллик ҳам етарли бўлса, аммо тана вазни ортишда давом этса, бу вазият эндокринолог билан боғланишга арзийди. Эҳтимол, қуйидаги аломатлар кузатилса, эдокрин тизими ишида бузилишлар мавжуд бўлиши мумкин.
Ушбу аломатлар килограмм ортиши билан бирга кузатилганда, эндокрин патологиялардан бирини кўрсатиши мумкин. Бу эса шифокор кўригига бориш учун муҳим сабаб ҳисобланади. Одатда эндокринолог дастлабки кўригдаёқ «эндокрин» семиришни озуқавийдан ажрата олади ва керак бўлса, даволаш ишларини бошлайди.