германиянинг Deutsche Lufthansa компанияси бош директори Карстен Шпорнинг маълум қилишича, авиакомпания юқори солиқлар туфайли юзга яқин ички рейсларни қисқартиришни режалаштирмоқда, деб ёзади Bloomberg.
"Жойлаштириш харажатлари камайтирилмаса, (йўналишлар) янада қисқариши муқаррар. Бу келаси ёзда бекор қилиниши мумкин бўлган ҳафтасига 100 га яқин ички рейсларга тегишли," - дея таъкидлади Шпор.
Шпорнинг сўзларига кўра, авиакомпания томонидан олиб ташлаш учун кўриб чиқилаётган стратегик йўналишлар Мюнхендан Мюнстер-Оснабрюк ва Дрезденга рейсларни ўз ичига олади - бу йўналишларда компания ҳозирда молиявий йўқотишларга дуч келмоқда. Унинг таъкидлашича, 2019 йилдан бери Германияда фаолият юритиш учун давлат харажатлари икки баравар ошган, бу эса вазиятни янада оғирлаштиради.