Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Детекторнинг носозлиги сабаб Пентагон биноси ёпиб қўйилди

Детекторнинг носозлиги сабаб Пентагон биноси ёпиб қўйилди

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) биноси ундаги хавфли моддаларни аниқловчи детектив қурилмадан келган сохта сигнал туфайли ёпиб қўйилди ва қисман эвакуация қилинди.

Бу ҳақда «CNN» телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Учта манбанинг маълум қилишича, бинонинг бир нечта қавати ва йўлаклари блокланган, ходимлар эса «хавфли моддалар билан боғлиқ ҳодиса» сабабли бошқа ҳудудлардан эвакуация қилинган.

Манбалардан бирининг билдиришича, бинодаги хавфли моддалар детектори куйдирги (сибир язваси) споралари борлигини аниқлаган ва бу эвакуацияга сабаб бўлган. Кейинчалик тизимда носозлик юзага келгани ва у сохта ҳаяжонли сигнал бергани маълум бўлди.

Киритилди: Бугун 10:29. Ўқилди: 137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!