Бугун 11 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Депутатлар автобусларнинг ажратилган йўлакларида ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга жарима солишни маъқуллади

Депутатлар автобусларнинг ажратилган йўлакларида ҳаракатланаётган ҳайдовчиларга жарима солишни маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақида парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда сўнгги йилларда Тошкент шаҳри йўлларида тирбандликни камайтириш, аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш мақсадида жамоат транспортидан фойдаланиш бўйича амалий чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Қонун лойиҳасида жамоат транспорти учун ажратилган йўлакларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилган.

Киритилди: Бугун 16:02. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!