Агентлик маълумотларига кўра, дебатдан сўнг донорлар электрон почта орқали ўзаро хабарлар алмашишни бошладилар, ушбу хабарларда "демократлар учун ягона умид Байденнинг кетиши" деган хулосага қайд этилган.
Bloomberg'нинг қайд этишича, дебатдан сўнг Вашингтондаги демократлар Байденнинг ўрнига кимлар номзод бўлиши мумкинлигини муҳокама қилишган. Тез-тез тилга олинганлар орасида АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис, Калифорния губернатори Гевин Ньюсом ва Мичиган губернатори Гретxен Уитмар бор.