16 февраль куни Қашқадарё ЙҲХБга келиб тушган хабарга кўра, Деҳқонобод туманидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1299 километрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Воқеа жойига вилоят ЙҲХБ бошлиғи ва бошқа масъуллар етиб борган.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилганда Ғузор тумани Авғонбоғ қишлоғида яшовчи фуқаро ўзининг бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли автомобили билан Термиз – Ғузор йўналишида, тахминан соат 4:30 ларда Деҳқонобод тумани Яшнобод қишлоғи бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда, бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада автомашина йўл ёқасидаги тахминан чуқурлиги 45-50 метрлик жарликка қулаб кетган. Оқибатда машинада йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Ҳайдовчи ва яна 1 нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олган.
Қашқадарё ИИБ хабарига кўра, ҳайдовчи ухлаб қолиб, йўл четидаги бетон тўсиқларга урилган ва жарликка қулаган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.