Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Давлат хизматлари агентлиги: Бундай провокацияларга йўл қўймайлик!

Давлат хизматлари агентлиги: Бундай провокацияларга йўл қўймайлик!

Ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари марказининг “Дамас” русумли хизмат автомобилининг фотосурати тарқалди. Бу ҳақда "Халқ сўзи онлайн" ёзмоқда.

Мазкур автоулов орқали ДХМларга шахсан ташриф буюриш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар, шунингдек, чекка ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи шахслар учун сайёр давлат хизматлари кўрсатилади.

“Икки оғиз” жумланинг нотўғри қўлланиши ҳар қандай фотосуратни турлича тушунишга олиб келиши сир эмас. Ушбу вазиятда ҳам шу каби тушунмовчилик юзага келди.

Мазкур ҳолат нотўғри талқин қилинмаслиги учун Давлат хизматлари агентлиги аниқлик киритмоқда:

Мустақиллик куни арафасида Давлат хизматлари марказлари Республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун зарурий ёрдам ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ижтимоий акцияларни ўтказиш ташаббуси билан чиқишди. Табиийки, мазкур хайрли ишда Қорақалпоғистон Республикаси ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Фотосуратда кўриниб турганидек, Чимбой тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари кейинчалик эҳтиёжманд фуқароларга етказиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишмоқда.

Баъзи ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолатни нотўғри талқин этиб, ўзларича "шов-шув" ясамоқчи бўлган. Бундай провокацияларга йўл қўймайлик!

Киритилди: 13:57 06.09.2019. Ўқилди: 2215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!