Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Давлат харидларида 28 мингдан ортиқ қонунбузилиш аниқланди

Давлат харидларида 28 мингдан ортиқ қонунбузилиш аниқланди

Рақобат қўмитаси маълум қилишича, 2025 йилда давлат харидлари бўйича ўтказилган таҳлилларда 28 300 дан ортиқ рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.

📊 Жами 18,8 трлн сўмлик 23 мингдан ортиқ харид жараёни ўрганилган.

Аниқланган ҳолатлар орасида:
➖ 16 017 та — савдолар тартибини бузиш;
➖ 8 647 та — айрим иштирокчиларга имтиёзли шароит яратиш;
➖ 801 та — иштирокчиларни асоссиз четлаштириш;
➖ 1 145 та — иштирокчилар фаолиятини мувофиқлаштириш;
➖ 685 та — иштирокчилар ўртасида аффилланганлик ҳолатлари.

Қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:02. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!