21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларидаги қонунбузилишлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
✈️Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “QUYUV-MEXANIKA ZAVODI” АЖ томонидан ўтказилган энг яхши таклифларни танлаш (тендер) савдолари “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
✈️Олиб борилган ўрганишлар натижасида, “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖ тизим ташкилоти “QUYUV-MEXANIKA ZAVODI” АЖ томонидан ўтказилган жами 21 млрд сўмдан ортиқ бўлган 8 та танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
✈️Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.
📃 Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
➡️Давлат харидлари соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда рақобат учун тенг имкониятларни яратиш Рақобат қўмитасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
➡️Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.