Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Давлат тест маркази ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди

Давлат тест маркази ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди

Айни дамда айрим абитуриентлар томонидан ногиронлигим тасдиқлангани тўғрисида нима сабабдан менга СМС келмади, деган мурожаатлар кўпаймоқда.

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов мазкур масалада уларга мурожаат қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳогиронлиги бор бўлган абитуриентларнинг маълумотлари тегишли ташкилот томонидан текширилмоқда.

"Бу имтиёзни қайта текширишдан асосий мақсад ногиронлиги бўлмаган абитуриент ногиронлигим бор деб киритган бўлса ва у алоҳида квотада қатнашиб тавсия этилган тақдирда ҳам олий таълим муассасаси уни ўқишга қабул қилмайди. Шу сабабли уни қайта текшириш учун юборилган.

Тест синовларида иштирок этиш учун ногиронликни тасдиқлангани ёки тасдиқланмаганини алоқаси йўқ, ногиронлиги тасдиқланган абитуриентлар фақатгина танловда алоҳида квотада иштирок этади. Ногиронлиги бор абитуриентларнинг маълумотлари тасдиқланиб келгандан сўнг уларга SMS хабар юборилади",- дейилади хабарда.

Киритилди: 21:13 07.08.2022. Ўқилди: 3069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!