Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Давлат сирини ширинликлар ичида сотган хавфсизлик хизмати ходими ҳибсга олинди

Давлат сирини ширинликлар ичида сотган хавфсизлик хизмати ходими ҳибсга олинди

Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари Рошен конфетлари ичида махфий маълумотларни узатаётган Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) ходими ва ҳарбий нафақахўрни қўлга олишди.

Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси маълум қилди.

Идоранинг маълум қилишича, ҳибсга олинган ходим чет эл давлатининг "кураторлари" кўрсатмаси бўйича маълумот йиққан. Бундан ташқари, у "Украинага қарши қўпорувчилик ҳаракатларига" ҳисса қўшган.

Таъкидланишича, маҳбус махфий маълумотларни курьер -ҳарбий нафақахўр орқали юборган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ширинликларда яширинган махфий маълумотларни ҳам қўлга олишган. Улар 60 кунга ҳибсга олинган. Қўлга олинганларни 15 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Киритилди: 06:30 12.08.2020. Ўқилди: 7916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!