Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Давлат фуқаролик хизматчиси” тест саволлари тўплами дан 56 балл олган номзод 3 ой давомида бошқа тест синови босқичида иштирок этмайди

A A A
“Давлат фуқаролик хизматчиси” тест саволлари тўплами дан 56 балл олган номзод 3 ой давомида бошқа тест синови босқичида иштирок этмайди

“Давлат фуқаролик хизматчиси” тест саволлари тўплами дан 56 балл олган номзод 3 ой давомида бошқа тест синови босқичида иштирок этмайди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда тажрибали экспертларни жалб қилган ҳолда очиқ танловлар жараёнида номзодларнинг билимини синовдан ўтказиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари учун мўлжалланган ягона “Давлат фуқаролик хизматчиси” тест саволлари тўплами ишлаб чиқди.

Тест саволлари тўплами қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

🔘 миллий қонунчилик;
🔘 давлат тили;
🔘 ахборот коммуникация технологиялари;
🔘 мантиқ, яъни IQ.

Тест синови давомида номзодга юқоридаги ҳар бир йўналиш бўйича 10 тадан жами 40 та савол ҳавола этилади ҳамда жавобларни белгилаш учун 60 дақиқа вақт берилади.

Номзодлар томонидан тест синови жараёнида 56 балл тўпланган тақдирда, улар 3 ой давомида танловларнинг тест синови босқичида иштирок этишлари шарт бўлмайди.

Киритилди: 13:38 15.11.2023. Ўқилди: 3951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!