Давлат думаси мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш учун асослар рўйхатини 22 тадан 45 тагача кенгайтирувчи қонунни қабул қилди.
Энди қуйидаги ҳолатлар учун ҳам мигрантлар депортация қилиниши мумкин:
— тақиқланган рамзларни тарғиб қилиш ёки намойиш этиш;
— Россия ҳудудий яхлитлигини бузишга чақириқлар;
— «номақбул» деб топилган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш;
— Россия Қуролли кучларини дискредитация қилиш;
— майда безорилик;
— ноқонуний митингларда иштирок этиш;
— Россияга қарши санкциялар жорий этишга чақириш;
— полиция ходими ёки ҳарбийнинг қонуний талабига бўйсунмаслик;
— оммавий ахборот воситалари эркинлигини суиистеъмол қилиш.