Япониялик олимлар Даун синдромини келтириб чиқарадиган ортиқча хромосомани йўқ қилишни ўрганишди.
Тажриба давомида алоқадор генни таҳрирлаш воситасидан фойдаланилди. Унинг ёрдами билан синдромни келтириб чиқарадиган 21-хромосома олиб ташланди. Оддий ҳужайра функциясини тиклашда муваффақият эҳтимоли 37,5 фоизгача. Жараёндан сўнг ҳужайраларнинг асосий кўрсаткичлари нормал ҳолатга қайтди.
Аммо операция вақтида бошқа хромосомаларга зарар етказиш хавфи туфайли бу усул ҳали тиббий амалиётга киритилмай турибди. Ҳозирча тажрибалар фақат ҳужайра даражасида ўтказилмоқда, аг
ар муваффақиятга эришилса, Даун синдроми бедаво дардлар қаторидан чиқади.