Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Дания бош вазири Гренландияни ҳимоя қилишга ваъда берди

Дания бош вазири Гренландияни ҳимоя қилишга ваъда берди



"Гренландия, албатта, сотилмайди", — дея маълум қилди мамлакат ҳукумати раҳбари Метте Фредериксен Анқарада бўлиб ўтаётган алянс саммитида ва "ўз ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилишга" ваъда берди.

Фредериксеннинг сўзларига кўра, Дания "ҳамма, жумладан, иттифоқчиларимиз ҳам Гренландия халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳурмат қилишига" умид қилмоқда.

"Биз суверен давлатлармиз ва ҳамма бизнинг ҳудудий яхлитлигимиз ҳамда суверенитетимизни ҳурмат қилиши зарур", – деди у.

Фредериксен Копенгагеннинг бу масаладаги позицияси аниқ эканлигини, шунингдек, "афсуски", АҚШнинг ҳам позицияси шундайлигини қўшимча қилди. Аввалроқ Доналд Трамп Гренландияга нисбатан яна даъволар билдирган эди.

Алянс саммитида Исландия бош вазири Криструн Фростадоттир ҳам Данияни қўллаб-қувватлаб чиқди ва Гренландия халқи "АҚШнинг бир қисми бўлишни хоҳламаслигини" ҳамда NATO бўйича иттифоқчилар эътиборни Россия томонидан бўлаётган таҳдидга қаратишлари кераклигини кўрсатиб ўтди.

Киритилди: 17:51 08.07.2026. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!