Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Дана Уайт промоушенида ўзбекистонлик боксчи дебют қилади

Дана Уайт промоушенида ўзбекистонлик боксчи дебют қилади

UFC президенти Дана Уайт томонидан ташкил этилган «Zuffa Boxing» промоушени билан шартнома имзолаган ўзбекистонлик боксчи Раҳматулло Бойматовнинг илк жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.

Ҳамюртимиз 10 май куни профессионал боксдаги дебют жангини ўтказади. Унга ўша куни америкалик Аларенз Стантон рақиблик қилади. Мазкур тўқнашув ярим оғир вазн тоифасида (79,38 кг) бўлиб ўтиши ва 6 раунд давом этиши белгиланган.

Маълумот учун, Бойматовнинг рақиби А. Стантон профессионал рингда етарлича тажрибага эга. У ҳозирга қадар 10 та жанг ўтказиб, уларнинг 9 тасида ғалаба қозонган ва фақат бир бор мағлубиятга учраган.

Дана Уайт промоушенида ўзбекистонлик боксчи дебют қилади

Киритилди: Бугун 14:49. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!