Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Damas ва поезд тўқнашуви натижасида уч қиз ҳалок бўлди

Damas ва поезд тўқнашуви натижасида уч қиз ҳалок бўлди

Фарғона вилоятида поезд ва Damas автомобили тўқнашуви натижасида уч қиз қиз ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.

3 декабрь куни тахминан 8:10 да Фарғона вилояти Қува тумани Акбаробод қишлоғидаги қўриқланувчи йўлда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада уч киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар қилишича, «Қўқон-Марғилон-Андижон» темир йўлининг 3-пикет 279-километрида Damas автомобили (давлат рақами 40V184QA) қўпол равишда ЙҲҚни бузиб, электропоезд (№6312) билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида машинанинг уч нафар ёш қиз йўловчиси — Г. А. (1999 й.т.), С. А. (2000) ва М. К. (2004) ҳаётдан кўз юмди, беш киши, жумладан ҳайдовчи М. Д. (1986) ва тўрт қиз — С. К. (2000), Ж. С. (1995), З. К. (1995) ва Д. А. (1995) жароҳатланди. Жароҳатланганлар туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Manba: gazeta.uz

Киритилди: 01:05 06.12.2018. Ўқилди: 3214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!