Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарила бошлайди

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарила бошлайди

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва якшанба куни ҳаво 14-17 даража илиққача исийди.

Кечалари ҳарорат пасаяди ва якшанба кунига ўтар кечаси ҳаво 0-5 даража илиққача бўлади.

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқ томондан эсади, бугун баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, дам олиш кунлари шамол тезлиги бироздан ўртачагача бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 29-31 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 29 мартда баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахт Тошкентда 29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30-31 мартда ёғингарчилик кутилмайди.

Бугун кундузи ҳарорат 10-12 даража илиқ, шанба куни 12-14 даража илиқ, якшанба куни 14-16 даража илиқ бўлади. Кечалари ҳарорат 3-5 даража илиққача аста-секин пасаяди.

Киритилди: 13:33 29.03.2024. Ўқилди: 1004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!