Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Дам олиш куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?

Дам олиш куни бизни қандай об-ҳаво кутиб турибди?

 

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 18 ноябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво ҳукм суриши ҳақида маълумот берди. Марҳамат, якшанба куни об-ҳавода қандай ўзгаришлар бўлиши билан танишинг.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +1...+3, кундузи +13...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик бўлмайди.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 кундузи +7...+12 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, ёмғир ёғиши мумкин.
 
Қашқадарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +13...+18 даражага етади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +13...+18 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ҳаво ўзгариб туради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -6...-1, кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғиши кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -2...+3, кундузи эса +4...+9 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғиши кутилади.

Киритилди: 18:11 17.11.2018. Ўқилди: 1503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!