Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Даҳшатли автоҳалокат сабабли 7 киши ҳалок бўлди

A A A
Даҳшатли автоҳалокат сабабли 7 киши ҳалок бўлди

Тожикистон Ички ишлар вазирлигидан хабар беришларича, мамлакатда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди ва беш нафар инсон жароҳат олди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса Тожикистон шарқида жойлашган Лахш туманида 30 сентябрь куни кечки соатларда юз берган. Маҳаллий фуқаролардан иборат бўлган гуруҳ юк машинасида даладаги картошка теришдан қайтаётган бўлган.

«Ҳайдовчи бошқарувни йўқотган, машина аввалига жарликка, сўнг дарёга қулади», - дейилади хабарда.

Manba: sof.uz

Киритилди: 15:06 01.10.2018. Ўқилди: 1703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар