“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду Мадридда яна 3 йилга қолишга тайёр. Аммо бунинг учун маоши 4 марта оширилиши керак.
Футболчининг айни дамда йилига 21 млн евро маош олади. Унинг амалдаги шартномаси 2021 ёзида тугайди.
Португалиялик футболчи ўз агенти Жорже Мендешдан агар унга йилига 80 млн евро тўланса, “Реал”да қолишга тайёрлигини айтиб, бу шартини клуб президенти Флорентино Пересга етказишни сураган. Шунингдек, Роналду янги шартнома камида 3 йилга тузилишини истаяпти. Агар бу амалга ошса, "Реал" футболчи билан янги шартнома имзолаши учун 240 млн евро сарфлайди.
Маълумот учун, Роналдуга “ПСЖ” қизиқиш билдиряпти. Париж клуби футболчига йилига 45 млн евро маош беришга тайёр.