Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Чойхонада қимор ўйнаган 7 та қиморбозга жазо тайинланди

Чойхонада қимор ўйнаган 7 та қиморбозга жазо тайинланди

Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва унда иштирок иштирок этиш қонун билан таъқиб қилинади. Қимор сўзини эшитганда беиҳтиёр одамда сесканиш пайдо бўлади. Бу ўйиннинг нафақат ижтимоий хавфлилиги, балки бу ўйин оқибатида кўплаб нохушликлар содир бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун, ҳам қонунда бу фаолият учун расман маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. 

Тошлоқ туман маъмурий суди томонидан 2020 йил 20 февраль куни туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 191-моддасининг 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этиш) билан Ш.Умаров, Р.Абдуллаев, Э.Камолов, С.Турдиев, Х.Якупжанов, И.Хошимов ва Д.Дадажоновларга нисбатан тўпланган маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди. 

Иш ҳолатига кўра, Тошлоқ туман ИИБ ходимлари томонидан 2020 йил 17 февраль куни соат 22-30ларда ўтказилган тадбир давомида, Тошлоқ туман, Сўкчилик маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган М.Хомиджоновга тегишли бўлган чойхонанинг 7-рақамли хонасида Ш.Умаров, Р.Абдуллаев, Э.Камолов, С.Турдиев, Х.Якупжанов, И.Хошимов ва Д.Дадажоновлар қонунга хилоф равишда пул тикиб қимор ўйнашаётгани аниқланган. Улардан 36 доналик карта ва 124 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Суднинг қарори билан, Ш.Умаров, Р.Абдуллаев, Э.Камолов, С.Турдиев, Х.Якупжанов, И.Хошимов ва Д.Дадажоновлар Ўзбекистон Республикаси МЖтК 191-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида 669 000 сўмдан жарима жазоси тайинланди. Далилий ашё тариқасида олинган 36 дона карта йўқ қилиниши, 124 000 сўм пуллар эса давлат фойдасига мусодара қилиниши белгиланди.

Ҳуқуқбузарлар ва бошқа шахслар томонидан келгусида бу каби ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида суд томонидан уларнинг яшаш маҳалла фуқаролар йиғинларига, шунингдек, туман ИИБга тегишли чора-тадбирлар белгилаш ҳақида тақдимномалар чиқарилди. 

 

Тошлоқ туман 

маъмурий судининг раиси А.Акрамов

Киритилди: 11:04 21.02.2020. Ўқилди: 2231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!