Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

“Чотқол” қўриқхонасида Туркистон силовсини фотоқопқонга тушди

A A A
“Чотқол” қўриқхонасида Туркистон силовсини фотоқопқонга тушди

“Чотқол” давлат биосфера қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган кузатув фотоқопқонига Туркистон силовсини муҳрланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги хабар берди.

Туркистон силовсини Ўзбекистон Қизил китобига заиф, камайиб бораётган, мозаик тарзда тарқалган кичик тур сифатида киритилган. Ғарбий Тян-Шан ва Помир-Олой ҳудудларида тарқалган. Баргли ва арча ўрмонларида яшайди. Ҳисор тоғ тизмасида 150 га яқин, “Кўҳитанг” тизмасида 20-25 та, Ғарбий Тян-Шанда 100 га яқин, Туркистон тизмасида 300 га яқин силовсин яшайди.

Киритилди: 17:22 22.03.2024. Ўқилди: 2014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!