Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чорвоққа кетиш йўлида ҳаракат тезлиги чекланади

Чорвоққа кетиш йўлида ҳаракат тезлиги чекланади

Чорвоққа кетиш йўлида ҳаракатланиш тезлиги чекланади.

Тошкент - Чорвоқ автомобил йўлининг айрим қисмларида тезлик 80 км/соатгача чекланади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди. Қарор 2026 йил 2 феврал куни қабул қилинди.

Давлат аҳамиятига эга Бектемир - Чирчиқ - Ғазалкент - Чорвоқ автомобил йўлининг 19-километридан 74-километригача бўлган қисмида 2025 йилда тезлик режимига риоя қилмаслик оқибатида 63 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

ЙТҲ оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, яна 50 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Қарорга кўра, 4Р-12 автомобил йўлининг аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган 6 та қисмида рухсат этилган энг юқори тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатгача пасайтирилди.

Тезлик чекловлари жорий этилган асосий ҳудудлар:

Юқори Чирчиқ тумани - 19-20 км (Бектемир ва Чирчиқ оралиғи);

- Бўстонлиқ тумани:

- 44-45 км;

- 49-50 км;

- 52-53 км;

- 61-62 км;

- 64-65 км;

- 71-74 км (Ғазалкентдан кейин Чорвоқ йўналишида).

Киритилди: Бугун 20:01. Ўқилди: 136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!