Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Чиройли” авторақамларнинг тоифалари ҳамда нархлари ўзгарди

“Чиройли” авторақамларнинг тоифалари ҳамда нархлари ўзгарди

Ҳукумат қарори (350-сон, 04.06.2020 й.) билан Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, “чиройли” рақамлар 6 та тоифага ажратилди (илгари 3 та тоифа эди).

Шунингдек, айрим “чиройли” рақамларнинг бошланғич нархлари ва тоифалари ҳам ўзгарди.

Хусусан, 333, 444, 666, 999 рақамлар комбинацияси 1-тоифадан 2-тоифага ўтказилган бўлса, 003, 004, 006, 008, 009, 030, 040, 303, 400, 404, 600, 900, 909 каби рақамлар 2-тоифадан 3-тоифага ўтказилди.

Тошкент шаҳридаги 2-тоифа рақамларининг бошланғич нархи агар улар ҳар хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (илгари 40 баравар), бир хил комбинациядаги ҳарфлар билан бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари (илгари 50 баравар) этиб белгиланди.

Киритилди: 17:29 04.06.2020. Ўқилди: 4124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!