Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Чироқчида ЙПХ ходими видеосини Instagram’га жойлаган ҳайдовчи 7 суткага қамалди

Чироқчида ЙПХ ходими видеосини Instagram’га жойлаган ҳайдовчи 7 суткага қамалди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ЙПХ инспектори иштирокидаги видеони ижтимоий тармоққа жойлаштирган ҳайдовчига 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 5 октябрь куни Чироқчи деҳқон бозори олдида содир бўлган. Шу куни йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан ўтказилаётган рейд жараёнида ҳайдовчи тўхтатилиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳайдовчи инспектор билан бўлган мулоқотни видеога олган ва кейинчалик уни Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган.

Ҳолат Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида кўриб чиқилди. Суд ҳайдовчини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси бўйича айбдор деб топди.

Мазкур модда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото ёки видеотасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш учун жавобгарликни назарда тутади.

Суд қарори билан ҳайдовчига 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Суд жараёнида фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Қашқадарё вилояти ЙҲХБ йўл-патрул хизмати инспекторларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган фуқароларни масала юзасидан белгиланган қонуний тартибда мурожаат қилишга чақирди.

Киритилди: Бугун 15:29. Ўқилди: 485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!