АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирувлар бюроси (ФҚБ) раҳбариятини кескин танқид қилди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.
«ФҚБ - бу фантастик ташкилот, бироқ унинг раҳбариятидаги баъзи шахслар чириган олмалар эканини кўрсатиб қўйди. ФҚБ собиқ директори Жеймс Коми улардан бири бўлган», - деган Трамп.
АҚШ президентининг таъкидлашича, Комини маҳкама раҳбари лавозимидан бўшатиб, мамлакат манфаати учун «жуда катта» иш қилди.