Бугун 5 июль, 2024 йил, жума

O'ZB

Чирчиқда сотувчи аёл ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

Чирчиқда сотувчи аёл ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида сотувчи аёл ўзини ёқиб юбормоқчи бўлгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеоёзувдаги шахс жорий йилнинг тахминан 10 июнь кунлари савдо қоидаларини бузаётганлиги сабабли Чирчиқ шаҳар ДСИ ходимлари томонидан берилган огоҳлантиришларига нисбатан ўзининг норозилик ҳаракатларини шу каби намойиш қилиш орқали билдиришга уринган.

Таъкидланишича, 28 июнь куни мазкур шахс қайта огоҳлантиришларга қарамай, бозор ҳудудида эмас, балки сотув учун белгиланмаган жойда ноқонуний савдо қилаётган вақтда ишчи гуруҳ томонидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Ушбу жараёнда фуқаро М.К. ишчи гуруҳ ходимларига провокация кўринишидаги салбий хатти-ҳаракатларни юзага келтиришга уринган.

Ушбу жараён давомида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда фуқаро М.К.га нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:46 01.07.2024. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!