Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

ФВВга кўра, 11 майга ўтар кечаси Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси навбатчилик қисмига Янгиҳаёт тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида фуқаро ёрдамга муҳтож экани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, балиқ овлаш учун дарёга борган Б.М. исмли фуқаро дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган. Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Шундан сўнг фуқаро қутқарувчилардан ёрдам сўраган. Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган қутқарувчилар уни махсус воситалар ёрдамида хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!