Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Чиқинди хизмати оммавий СМС-огоҳлантиришни бошлади

Чиқинди хизмати оммавий СМС-огоҳлантиришни бошлади

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги 15 январ ҳолатига кўра, республика бўйича чиқинди хизмати бўйича шаклланган 9,3 млрд сўм дебитор қарздорлик юзасидан 118 646 та абонентга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2100 қисқа рақамидан СМС орқали огоҳлантириш юборилганини маълум қилди. Ҳозирда жараён давом этмоқда.

Маълум қилинишича, огоҳлантиришдан сўнг 5 кун ичида қарздорлик бартараф этилмаса, абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов ўрнатилади.

Маълумот учун: мазкур тартиб 2025 йил 1 июлдан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун амал қилади. Айни тизим эса 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ойма-ой қўллаб келинмоқда.

Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш соҳаси ва хизмат сифати бўйича таклиф ҳамда шикоятларни агентликнинг 1205 қисқа рақамига 24/7 режимида йўллаш мумкинлиги эслатилди.

Киритилди: Бугун 14:30. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!