Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

«Чимкент – Тошкент» йўналиши пулли йўлга айлантирилди

«Чимкент – Тошкент» йўналиши пулли йўлга айлантирилди

Қозоғистоннинг 7 та йўл участкасида пулли йўлларнинг тизими ишга туширилди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Автомобил йўллари қўмитаси раиси Толеген Абдуллин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида у жорий йилнинг 1 октябридан 15 ноябрига қадар биринчи тоифадаги республика автомобил йўлларининг 4 та полосали бўлган 7 та участкасида пуллик йўлларнинг якуний синови ўтказилганини таъкидлади.

Булар: «Нур-Султан - Павлодар», «Қапшағай - Талдиқорған», «Тараз - Қайнар», «Чимкент - Тараз», «Чимкент - Қизилўрда», «Чимкент - Тошкент», «Щучинск-Кўкшетау».

«Юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича тўлов тизимини жорий этиш тўғрисидаги буйруқлар 15 ноябр куни адлия органларида рўйхатга олинган. У 23 ноябрдан кучга кирди. Шунга кўра, шу кундан бошлаб йўл ҳақи ундирилади», - деди Толеген Абдуллин.

Киритилди: 23:30 24.11.2021. Ўқилди: 4120 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!