Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Чимкент-Тошкент» автобуси ҳайдовчиси контрабандага қўл урди

«Чимкент-Тошкент» автобуси ҳайдовчиси контрабандага қўл урди

«Ғишткўприк» чегара-божхона постига кириб келган навбатдаги «Чимкент-Тошкент» йўналишидаги автобус божхона кўригидан ўтказилганда ноқонуний ҳолатлар аниқланди, дея хабар қилди ЎзА Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматига таяниб.

Мазкур автобус ҳайдовчиси умумий қиймати 87 млн сўмдан ортиқ бўлган 10 турдаги дори воситалари, 980 қути тамаки маҳсулотлари, шунингдек, авто эҳтиёт қисмлар, радиоприёмниклар ва энергетик ичимликларни автобуснинг шифт қисмига моҳирлик билан яширганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 11:24 10.12.2018. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!