Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар А.Адан унинг собиқ турмуш ўртоғининг фойдасига икки нафар фарзандларининг таъминоти учун улар вояга еткунига қадар алимент ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Чимбой туман бўлими иш юритувига келиб тушган бўлиб, бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига олиб борилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Чимбой туман бўлимига келиб, фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган алимент пулларини олдиннан тўлаш истагини билдирган.
Шунда давлат ижроси томонидан жавобгарнинг фарзандлари вояга еткунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент пулларини ҳисоблаб чиққан бўлиб, ушбу сумма 250 млн. сўмни ташкил этган.
Жавобгар бўлса ҳисоблаб чиқилган 250 млн. сўмдан ортиқ алимент пулларини шу ернинг ўзида собиқ турмуш ўртоғига нақд кўринишади берди.