Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Чилонзорда "Нексия" ҳайдовчиси "Дамас" ҳайдовчисини урди

Чилонзорда "Нексия" ҳайдовчиси "Дамас" ҳайдовчисини урди

24-апрель куни соат 11.30 да Чилонзор туманида Нексия-2 русумли автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли Обиджон Ч. Тошкент халқа йўли бўйлаб ҳаракатлана туриб Дамас русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Хасан И. билан жанжаллашиб қолди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг ёзишича, келишмовчилик ҳайдовчилар бир-бирларига йўл бермаганликлари сабабли юзага чиққан. Жанжаллашиш вақтида Обиджон Ч. Хасан И.ни урган. Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, Хасан И.га ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган. Обиджон Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми ( Безорилик ) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Киритилди: 11:40 14.05.2019. Ўқилди: 1265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!