Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Чернобил атрофидаги ёнғин назоратга олинди

A A A
Чернобил атрофидаги ёнғин назоратга олинди

Украинада бир ҳафтадан бери давом этаётган ёнғин ҳалокатга учраган Чернобил атом электростанциясига етиб боришига бир километрча қолган эди, Украина ички ишлар вазирлиги хабар беришича ушбу ёнғин назоратга олинди.

Украинанинг Фавқулодда вазиятлар хизмати 13 апрелдаги баёнотида Киев вилоятидаги радиация даражаси “табиий фон қийматидан ошмаётгани”ни, АЭС атрофидаги ёпиқ ҳудудда “ўзгармагани”ни маълум қилган.

Аввалроқ, Украина Президенти Володомир Зеленский яқин соатларда фавқулодда вазиятлар раҳбарлари билан учрашиб, ёнғин борасидаги маълумотларни шаффоф шаклда халққа билдиришини айтиб ўтган эди.

Таъкидланишича, ёнғин кенг тарқалишининг олдини олиш учун 415 киши ва 98 дона техника, шу жумладан 3 та АН-32П самолёти ва 3 та вертолёт жалб этилган.

Маълумот учун, ёнғин 4 апрель куни бошланиб, ҳозирда унинг зарари бир неча миллион доллардан зиёдга баҳоланмоқда. Ёнғиннинг асосий сабаби қасддан ўт қўйиш дея ҳисобланмоқда. Бу масала бўйича Украина ички ишлар органлари томонидан 2 нафар шахс қўлга олинган. 

Киритилди: 18:50 14.04.2020. Ўқилди: 2566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда