Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чемпионлар лигасининг энг яхши футболчиси аниқланди

Чемпионлар лигасининг энг яхши футболчиси аниқланди

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумидаги энг яхши футболчиси учун бериладиган совринни қўлга киритди. Якунланган мавсумда грузиялик футболчи 16 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланди.

Унинг жамоаси финалда Лондоннинг «Арсенал» клубини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Асосий вақтда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, пенальтилар сериясида парижликларнинг қўли баланд келди — 4:3.

Қайд этиш жоизки, французлар клуби икки мавсум қаторасига Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқда. 2025 йилда Луис Энрике жамоаси ҳал қилувчи баҳсда «Интер»га ҳеч қандай имконият қолдирмаганди (5:0).

Киритилди: 23:31 31.05.2026. Ўқилди: 194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!