Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Чеченлар Украинадаги ҳарбий объектни эгаллашди — Қодиров

Чеченлар Украинадаги ҳарбий объектни эгаллашди — Қодиров

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров чечен жангчилари Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётида қатнашаётгани ва ҳарбий объектни эгаллаб олганини тасдиқлади.

“Миллий гвардиямиз жангчилари Украина Миллий гвардиясининг тезкор бригадасини олиб кетишди. Зирҳли машиналар, ўқ-дорилар, қуроллар жуда кўп”, — деди у телеграмга қилган мурожаатида, ҳарбий объект қаерда жойлашганига аниқлик киритмасдан.

Қодиров, шунингдек, ҳарбий кийимдаги шахс дарвозасига Aхмат Қодиров сурати туширилган Чеченистон байроғини тикаётгани акс этган видеони ҳам тарқатди. Дарвоза ортида Украина байроғи жойлашган. Чеченистон раҳбари ҳам видео қаерда суратга олинганига аниқлик киритмади.

Қодиров Россия армиясида Украина шаҳарлари, жумладан, Киев ва Харковни босиб олиш учун барча имкониятлар бор, аммо қўшинлар йўқотишлар сонини минималлаштириш, маҳаллий аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва шаҳарларни вайрон қилмаслик учун эҳтиёткорлик билан кураш олиб боришига ишонтирди.

Киритилди: 23:03 26.02.2022. Ўқилди: 6507 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!