Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Чеченистондаги отишмада икки киши ҳалок бўлди

Чеченистондаги отишмада икки киши ҳалок бўлди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Гудермес хусусий секторида полицияга граната улоқтирган икки эркак ўлдирилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари орасида қурбонлар йўқ.

«Жангарилар қамалга олиниб, таслим бўлиш таклиф этилди. Қамалдан қочишга уринган жиноятчилар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонга граната улоқтиришган. Иккаласи ҳам жавоб ўқлари билан йўқ қилинди», — деган Қодиров.

Маълумотларга кўра, номаълум шахслар қурол билан маҳаллий полиция бўлимига ҳужум қилган. Ҳужум қилганларнинг аниқ сони номаълум.

Бир кун аввал Ингушетия ва Шимолий Осетия ўртасидаги йўл полицияси постига бир неча киши ўқ узган, натижада икки полициячи яраланган эди.

Киритилди: 20:25 29.03.2023. Ўқилди: 2926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!