"Боко Харам" жангарилари Чаддаги ҳарбий базага ҳужум қилишди.
Reuters агентлиги хабар беришича, армия бу ҳақда сешанба куни берган баёнотида эълон қилди.
Маълумотларга кўра, ҳужумда камида 23 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган, яна 26 нафари яраланган.
"Армия душанба куни кечқурун Чад кўли минтақасида содир бўлган ҳужумни қайтарди ва ҳозирда ҳудудни тозалаш бўйича операциялар олиб борилмоқда", дейилади баёнотда.
Чад президенти Маҳамат Идрис Деби Facebookдаги баёнотида жангариларнинг ҳужумини қоралади.
2009 йилдан бери Боко Ҳарам жангарилари ўз таъсирини Нигериянинг шимоли-шарқидан ғарбий Чадгача кенгайтирдилар, у ерда ҳарбий иншоотларга ҳужумлар тез-тез содир бўлмоқда.