Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

«Centrum Air» йўловчилар билан боғлиқ ҳолатларга изоҳ берди

«Centrum Air» йўловчилар билан боғлиқ ҳолатларга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда «Centrum Air» рейсларига чипта харид қилган айрим йўловчилар билан боғлиқ хабарлар тарқалган эди. Компания ушбу ҳолатларни ўрганиб чиқди.

Биринчи ҳолатда йўловчи билет учун агрегатор орқали тўлов қилган. Бироқ маблағ авиакомпания ҳисоб рақамига келиб тушмагани сабабли брон автоматик бекор қилинган. Ҳолат аниқлангач, агрегатор билан боғланилиб, йўловчига маблағи қайтарилган.

Иккинчи ҳолатда эса техник сабаблар туфайли самолётни зудлик билан алмаштиришга тўғри келган. Йўловчилар меҳмонхона, овқатланиш, компенсация ва янги авиачипталар билан таъминланган.

«Centrum Air» ҳар бир йўловчининг ишончи муҳим эканини таъкидлаб, юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

Киритилди: 18:07 20.08.2026. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!