Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

“Буюк Хитой девори” бор эди, энди “Буюк Россия девори” ҳам бўлади

“Буюк Хитой девори” бор эди, энди “Буюк Россия девори” ҳам бўлади

Владимир Путин Россия Федерацияси ҳудудида Буюк Россия деворини қуриш ҳақида ўйламоқда.

Россия раҳбари бу баёнотни Липецк вилояти Усмон шаҳрида маҳаллий аҳоли билан учрашув чоғида айтди, дея хабар берди Интернет манбалари.

Буюк рус деворини қуриш ғоясини маҳаллий илмий ташкилот раҳбари илгари сурди.

Усмон яшовчисининг сўзларига кўра, деворни бир неча асрлар олдин ҳимоя вазифасини бажарган Белгород йўналиши бўйлаб қуриш мумкин.

Маҳаллий илмий ташкилот раҳбари архитектура ёдгорлиги машҳур сайёҳлик масканига айланиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Буюк рус деворини Белгород, Воронеж, Липецк ва Тамбов вилоятлари ҳудудида қуриш таклиф қилинмоқда.

Владимир Путинга девор қуриш ғояси ёқди. Россия раҳбари ташаббусни қизиқарли деб атади ва тегишли идоралар билан лойиҳани ўрганишни ваъда берди.

Киритилди: 22:15 23.01.2020. Ўқилди: 5631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!