Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Буюк Британияда сўнгги динозаврларнинг оёқ излари топилди

Буюк Британияда сўнгги динозаврларнинг оёқ излари топилди

Буюк Британия палеонтологлари Ерда яшаган сўнгги динозаврларнинг оёқ изларини топди. Бу ҳақда «Proceedings of the Geologists Association»га таяниб, «МИР24» хабар берди.

Маълум қилинишича, олимлар энг ёш дея тахмин қилаётган оёқ излари топилганидан сўнг дарҳол тадқиқот ўтказган ва уларнинг 110 миллион йиллик тарихга эга эканини аниқлаган. Шунингдек, изларнинг 6 динозавр турига мансублиги маълум бўлган.

Маълумотларга кўра, Англияда 100 дан ортиқ динозавр турлари яшаган. Излар эса асосан Англиянинг жанубида қайд этилган. Шунингдек, Уэльс ва Шотландияда ҳам бир қанча динозаврларнинг оёқ излари ҳамда суяк қолдиқлари аниқланган.

Киритилди: 13:53 24.06.2021. Ўқилди: 1424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!