Буюк Британияда сил касаллиги ҳолатлари кескин ошди.
Daily Express газетасининг Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлигига таяниб хабар беришича, 2022 йилдан бери ҳолатлар сони 25 фоизга ошган. 2025 йилда мамлакатда 5424 та сил касаллиги ҳолати қайд этилган. Энг юқори кўрсаткич 2024 йилда 5480 та ҳолатни ташкил этган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, вазият Англиянинг шимоли-шарқида айниқса хавотирли.
Суррей университетининг бактериология бўйича катта ўқитувчиси Сьюзи Хингли-Уилсон нинг таъкидлашича, ҳолатларнинг кўпайиши аломатларнинг бошланиши ва даволаниш бошланиши орасидаги вақт оралиғининг ошиши билан бирга келади. Унинг сўзларига кўра, бу инфексиянинг янада тарқалишига ёрдам беради.
Мутахассислар, шунингдек, ҳолатларнинг кўпайишини қашшоқликнинг ортиши билан боғлайдилар. Жозеф Роунтри жамғармаси маълумотларига кўра, Буюк Британияда тахминан 14,2 миллион киши қашшоқлик чегарасидан пастда яшайди.